Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 13:58

Пенсия ва бошқа нафақалар чекланмаган миқдорда нақд пулда берилади


Гулистон шаҳрида пенсия учун навбат, 2017-йил.

Ўзбекистон президенти Мирзиёев "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.

ЎзА агентлиги чоп этган қарорда айтилишича, 2018 йилнинг февраль ойидан бошлаб, "барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилади".

Бундан ташқари, қарорда баъзи тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилиши айтилгган.

Олий ўқув юртлари талабаларига стипендияларнинг эса камида 50 фоизи нақд шаклда берилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатда, шунингдек, пенсия ва бошқа нафақа тўловларни ҳар ойнинг 27-кунидан кечиктирмай тўлаш, тўланмаган тақдирда эса, тегишли масъулларга чора кўриш тартибини ишлаб чиқиш учун масъул идораларга кўрсатма берилди.

Президент қарорида: "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларнинг ўз вақтида ва узлуксиз тўланишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С.Азимов ва Марказий банк раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин", дейилади.

XS
SM
MD
LG