Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 01:56

Халқаро Олимпия қўмитаси Арбитраж рус спортчиларини оқлаганига норозилик билдирди


Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Спорт бўйича арбитраж суди 28 нафар россиялик спортчига Олимпиада ўйинларида иштирок этишга қўйилган тақиқни олиб ташловчи қарор қабул қилганидан норозилик билдирди.

-Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия кенгаши спорт Арбитраж судининг қароридан мутлақо қониқиш ҳосил қилмади. Биз бу воқеани кеча ва бугун диққат билан муҳокама қилдик. Биз Арбитраж судининг қарори мазкур суд структурасида ислоҳотлар ўтказиш зарурати пайдо бўлганини исботлаб турибди,деб ҳисоблаймиз, -деди Томас Бах.

1 февраль куни Спорт арбитраж суди допинг истеъмол қилган 39 россиялик спортчини Олимпиада ўйинларидан умрбод четлатиш қарорини бекор қилган эди.

Суд спортчиларнинг 28 нафари 2014 йилги қишки Олимпиада ўйинлари давомида допингга қарши қонунларни бузганини кўрсатувчи етарлича далил йўқ, дея қарор чиқарган.

Халқаро Олимпия қўмитаси умумий ҳисобда 43 нафар рус спортчисини бир умрга ўйинлардан четлатган эди.

XS
SM
MD
LG