Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 02:45

Италияда 6 африкаликни отган шахс қилган ишидан пушаймон эмаслигини билдирди


Африкаликларни ўлдиришга ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга олинган 28 ёшли Лука Траини.

Италиянинг марказий қисмидаги Мацерата шаҳрида 6 нафар африкаликни ўлдиришга ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга олинган 28 ёшли Лука Траини ўз ишидан пушаймон эмаслигини билдирмоқда. Бу ҳақда якшанба куни Италия полицияси хабар қилди.

Траинига нисбатан миллий нафрат асосида одамларни ўлдиришга қасд қилиш айблови билдирилди.

Траини 3 февраль, шанба куни ҳаракатланаётган машинадан одамларни ўққа тутган ва 6 нафар африкалик муҳожирни яралаган эди.

Бу воқеага муносабат билдирар экан, Италия бош вазири Паоло Гентилони:

-Давлат зўравонлик спиралини ривожлантиришга ҳаракат қилаётганларга нисбатан қаттиқ чоралар кўради. Келинг, бундай ҳаракатларни тўхтатайлик, дарҳол тўхтатайлик ва биргаликда тўхтатайлик. Нафрат ва зўравонлик бизни бир-биримиздан ажрата олмайди,-деб айтди.

Италия полициясига кўра, Траинининг уйи тинтув қилинганида Гитлернинг "Mein Kampf" китоби ва ирқчилар рамзи ҳисобланадиган кельт хочи тасвири туширилган байроқ топилган.

Траини ўтган йили маҳаллий кенгашга сайловларда иммигрантларга қарши бўлган Шимол Лигаси партиясидан номзод бўлган, бироқ сакйловда кўп овоз ололмаган.

XS
SM
MD
LG