Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 12:03

Киевда президент истеъфоси талаб қилинган митинг бўлиб ўтди


Киевда ўтган митинг Михаил Саакашвили (марказда) томонидан уюштирилди.

Украина пойтахти Киевда 4 февраль куни бир неча минг одам президент Петро Порошенко истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказди.

-Одамлар ҳукумат ўз вадаъларини бажармаётганидан норози бўлиб намойишга чиқди. 2014 йилда аввалги ҳукуматнинг ағдарилишига сабаб бўлган Майдон воқеаларидан сўнг берилган ваъдалар эсдан чиқарилди. Одамлар айнан шунинг учун кўчаларга чиқмоқда. Айнан шунинг учун президент ва коррупциялашган ҳукуматнинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқдамиз, - деди намойишчилардан бири.

Полициянинг билдиришича, Михаил Саакашвилининг “Янги кучлар ҳаракати” томонидан уюштирилган намойишда 2500 минг одам иштирок этди, нашлар эса 5000 одам қатнашганини ёзмоқдалар.

Митингда сўзлаган Сааакашвили бу намойишни “чириган ва коррупциялашган тизимни демонтаж қилишнинг бошланиши”, деб атади.

Митингда 18 февраль куни барча украиналикларни аксилҳукумат намойишига чақирган резолюция қабул қилинди,

XS
SM
MD
LG