Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:36

Зино қилганлик айби билан калтакланган афғон аёли воқеаси бўйича 7 киши қўлга олинди


Афғонистон расмийлари бир аёлни бир неча киши дўппослаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан 7 гумонланувчини қўлга олган.

5 февраль куни Тахар вилояти губернатори матбуот котиби Озодлик радиосининг афғон хизмати билан суҳбатда гумонланувчилар орасида калтакланган аёлнинг қариндошлари ҳам борлигини билдирди.

Хабарларга кўра, ҳодиса вилоятнинг чекка қишлоғида декабрь ойида содир бўлган.

Видеода бир неча эркак паранжидаги аёлни аёвсиз тепиб, ураётганини кўриш мумкин.

Гувоҳларнинг айтишича, турмуш ўртоғи Эронда бўлган 22 ёшли аёлни маҳаллий имомлар зино қилганликда айбдор деб топиб, уни дўппослашни буюрган.

XS
SM
MD
LG