Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:23

Париж террор ҳужуми гумонланувчиси Солиҳ Абдусалом суди бошланди


5 февраль куни Бельгияда 2015 йил Франция пойтахти Париж шаҳрининг Сан Дени мавзесида амалга оширилган террор ҳужумининг асосий гумонланувчиси устидан суд бошланади.

2015 йилнинг 13 ноябрь куни Сан Дени мавзесидаи 6 та жойда жангарилар томонидан уюштирилган портлашлар ва «Батаклан» концерт залидаги отишмалар оқибатида 130 одам ҳалок бўлган эди.

“Ислом давлати” террор гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Ҳужумдан кейин тўрт ой ўтиб полиция асосий гумонланувчи Солиҳ Абдусаломни қўлга олди.

Француз полицияси гумонланувчини «Батаклан» концерт зали яқинидаги ахлат қутисига ташлаб кетилган уяли телефондаги маълумотлар орқали аниқлаган.

Бугун бошланадиган судда Салоҳга қўйилган бошқа айбловлар, жумладан, 2016 йилнинг мартида бельгиялик ва франциялик полиция зобитларини ўққа тутиш айблови кўриб чиқилади.

Париж ҳужуми бўйича унга қўйилган айбловлар юзасидан эса суд кейинги йилда Францияда бошланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG