Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 12:26

Назарбоев Хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқини олиши мумкин


Қозоғистон парламентига мамлакатнинг биринчи ва ҳозирча ягона президенти бўлмиш Назарбоевга умрбод Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси келиб тушди. Шу билан бирга Хавфсизлик кенгашининг мақомини маслаҳат органидан конституциявий органга айлантириш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг ҳозирги таҳрирдаги кўриниши қабул қилингудек бўлса, Хавфсизлик кенгаши мамлакат бошқарувида етакчи марказлардан бирига айланади, орган ва унинг раҳбари томонидан қабул қилинган қарор барча ҳукумат идоралари ва амалдорлар учун мажбурий бўлади.

2017 йилда Қозоғистон Конституциясига ўзгартиш киритилди. Унга кўра, ҳокимият ваколатларининг айримлари қайта тақсимланиши, парламент ва ҳукуматнинг роли кучайтирилиши кўзда тутилган эди. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Freedom House ташкилоти конституциявий ислоҳотларни “эски айвон пештоқидаги бўёқлар” ва ҳукумат тақсимланишидаги чекловларга уриниш сифатида баҳолаган эди.

XS
SM
MD
LG