Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:16

Уруш йилларида юзлаб одам бошига етган касаллик Тожикистонга қайтди


Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон Мухтор вилоятида бир оиланинг олти нафар аъзоси уруш йилларида Хатлон вилоятида ўнлаб аҳолининг бошига етган касаллик ташҳиси билан шифохонага ётқизилди.

Гап бу ерда гелиотроп гепатити – жигарга зиён етказадиган озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳақида кетмоқда. Бу касаллик бегона ўт аралаштрилган нон истеъмоли туфайли келиб чиқади. Касалликнинг дастлабки босқичида жигар кенгаяди ва гепатитга хос бўлган белгилар пайдо бўлади.

Шу йилнинг 31 январ куни касаллик Ишкашим туманидаги педагог Қурбонбек Қурбонбековнинг 13 ёшли ўғлини ҳаётдан олиб кетди. Айни дамда Хорог шифохонасида бу оиланинг яна икки аъзоси оғир аҳволда ётибди.

Шифохонага ётқизилган Қурбонбек Қурбонбековнинг айтишича, оила аъзолари буғдойдан қилинган нонни еганларидан сўнг ўзларини нохуш ҳис қилишган.

Қурбонбоевнинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги диагностика учун мутахассис-гастроэнтерологларни жалб қилган, улар касаликка буғдой билан аралашиб тегирмонга тушиб қолган ёввойи ўт сабабчи бўлганини аниқлашган.

Келиб тушган хабарларга қараганда, Ишкашим туманидаги Птуп қишлоғидан яна икки оила аъзолари айни шу ташхис билан шифохонага ётқизилган: биринчи оиладан 11 киши, иккинчи оиладан 9 киши.

Гелиотроп гепатит Тожикистон жанубида, жумладан, Фархор туманида 1992 йилда кенг тарқалган эди. Ўшанда касалликка 8 мингдан ортиқ киши чалинган, уларнинг камида 500 нафари вафот этган эди.

XS
SM
MD
LG