Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 12:02

Қозоғистонда ўзбек киноси кунлари ўтказилиб, ўзбек кинофильмлари қозоқ томошабинларга тақдим этилади.

“Халқ сўзи” нашрига кўра, бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбариятининг Қозоғистон элчиси билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинган.

Ҳозирда ўзбекистонлик кинематографистларга Қозоғистон ҳақида турли жанрларда картиналар суратга олиш топшириғи юклатилган.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун икки давлатнинг профессионал сценарийнавислари, кинорежиссёрлари ва тасвирчиларидан иборат ижодий гуруҳ тузилган.

Қозоғистонда ўзбек кинофильмларга қизиқиш катталиги кузатилади.

XS
SM
MD
LG