Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 23:20

Тошкентда 6 февраль куни соат 00:53да яна зилзила юз берди. Kun.uz сайтининг дастлабки маълумотларга таяниб хабар беришича, зилзила маркази Тошкентдан ғарбий йўналишда 27 километр узоқликда, Қозоғистон билан чегарада бўлган. Тошкентда зилзила кучи 2,9 баллни ташкил қилган.

Бу Тошкентда 23 январдан бери кузатилган 4 зилзила бўлди.

5 февраль куни ҳам Тошкент вақти билан соат 6:56да 4,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилган эди.Зилзила ўчоғи ўн километр ер тубида, Тошкент шаҳридан 70 километр шимоли-шарқда бўлган.

Тошкентда 31 январь куни маҳаллий вақт билан соат 12дан 6 дақиқа ўтганида 3 балл, 23 январь куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 6дан 26 дақиқа ўтганида 4 балл зилзила бўлгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG