Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 21:52

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, олтин-валюта заҳираси 28 миллиард 77 миллион долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк расмий сайтида 3 февраль куни ҳисобот берилди.

16 январь куни Марказий банки раисининг 1-ўринбосари Тимур Ишметов 2017 йил якунлари бўйича соф олтин-валюта захирасининг ҳажми 26 миллиард 600 миллион долларга етгани, бу эса 2017 йил бошидаги заҳирага нисбатан 1 миллиард 400 миллион долларга кўп эканини билдирган эди.

Марказий банкнинг 3 февралдаги маълумотига айтилишича, монетар олтин ҳажми 2016 йилда 12 миллиард 256 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2017 йил якунида 14 миллиард 34 миллион долларга етган.

Халқаро валюта жамғармасининг 2917 йил майдаги рейтингида Ўзбекистон олтин-валюта заҳираси кўп бўлган юз давлат орасида 26 миллиард 600 миллион долларлик кўрсаткич билан 54-ўринни эгаллаганди.

Минтақа давлатлари орасида мазкур рейтингда Ўзбекистондан олдинги 50-ўринда29 миллиард 700 миллион доллар кўрсаткичга эга Қозоғистон, Ўзбекистондан кейинги 58 -ўринда 23 миллиард долларлик кўрсаткич билан Туркманистон жой олган.

Ўзбекистонда олтин-валюта заҳирасига оид аниқ маълумотлар 2017 йилнинг ноябригача жамоатчиликкдан сир сақлаб келинар эди.

15 ноябрь куни биринчи марта Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта заҳираси 26 миллиард долларга етгани тўғрисида маълумот берган.

XS
SM
MD
LG