Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 16:11

ХОҚ суд томонидан оқланган 15 рус спортчисини Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқидан яна маҳрум қилди


Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах.

Халқаро Олимпия қўмитаси Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинларига Спорт арбитраж суди томонидан оқланган Россиянинг 28 спортчисидан 15 нафарини таклиф қилишдан бош тортди.

Қўмитанинг билдиришича, мазкур спортчилар юзасидан олиб борилган текширувлар жараёнида улар допинг истеъмол қилгани бўйича шубҳа-гумонлар бартараф бўлмаган.

Халқаро Олимпия қўмитаси аввалроқ допинг жанжали ортидан Россияни Олимпия ўйинларида иштирок этишдан маҳрум қилган эди. Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган рус спортчилари эса Россия байроғи остида эмас, бетараф байроқ остида чиқиш қиладилар.

-Допинг истеъмол қилмаган рус спортчилари янги авлоднинг намунавий элчилари бўлишлари мумкин. Улар Россия спортида янги маданият намунаси ўлароқ ҳалол спортчилар мукофотланишини, ҳалол бўлмаганлар эса қатъий жазоланишини намойиш этадилар, - деди Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах.

1 февраль куни Спорт арбитраж суди допинг истеъмол қилган 39 россиялик спортчини Олимпиада ўйинларидан умрбод четлатиш қарорини бекор қилган эди.

Суд спортчиларнинг 28 нафари 2014 йилги қишки Олимпиада ўйинлари давомида допингга қарши қонунларни бузганини кўрсатувчи етарлича далил йўқ, дея қарор чиқарган.

Халқаро Олимпия қўмитаси умумий ҳисобда 43 нафар рус спортчисини бир умрга ўйинлардан четлатган эди.

XS
SM
MD
LG