Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 15:51

Киев суди Саакашвилининг депортациядан ҳимоялаш бўйича аризасини рад этди


Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили.

Киев суди 5 февраль куни мухолифатчи ва Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашивилининг Украинадан депортация этилиш эҳтимолидан ҳимоя қилиш бўйича аппеляция аризасини қаноатлантирмади.

Саакашвилининг адвокатига кўра, бундай қарор Саакашвилининг Грузияга депортация қилиниш хавфини кучайтирмоқда.

Қуйи инстанция суди биринчи марта бу масалани 3 январь куни кўриб чиққан ва Саакашвилининг аризасини асоссиз деб топган эди.

Саакашвили судларнинг бундай қарорларини президент Петро Порошенко томонидан қилинган сиёсий буюртма сифатида баҳоламоқда.

Дастлаб Оддесса вилояти губернатори бўлган ва кейинроқ Порошенконинг сиёсий мухолифга айланган Михаил Саакашвили 2004 йилдан 2013 йилгача Грузия президенти бўлган.

У ҳокимиятни топширганидан сўнг Грузия ҳукумати уни хизмат лавозимидан ўз манфаати учун фойдаланганликда айблаб қидирувга берган эди.Саакашвили бу иш соҳталаштирилганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG