Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 08:19

“Исломий давлат”га қўшилмоқчи бўлган қозоғистонлик аëл 9 йилга қамалди


Қозоғистон марказидаги Қарағанда вилояти махсус маҳкамаси “Исломий давлат” сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетаëтганда қўлга олинган аëл устидан ҳукм чиқарди.

6 февраль куни суд 30 яшар аëлни террор гуруҳига қўшилиш уринишида айблаб¸ 9 йиллик қамоққа ҳукм қилди.

Прокурорларга кўра¸ аëл Сурияга бориб¸ “Исломий давлат” жангариларига тиббий ëрдам кўрсатиш учун ҳамшира бўлиб ишлашни режалаштирган.

Судланувчи шунингдек вояга етмаган ўспиринни ҳам террор гуруҳи сафига қўшилишга ундаганликда айбдор деб топилди.

Сентябрь ойида ҳибсга олинган аëл қўйилган айбларни тан олмаган¸ ўзини Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси зобитлари уюштирган фитна қурбони деб атаган.

Қозоқ расмийларига кўра¸ Суриядаги “Исломий давлат” жангарилари орасида юзлаб қозоғистонлик бор.

XS
SM
MD
LG