Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 12:50

Путин президентликка номзод сифатида расман рўйхатга олди


Владимир Путин 2 февраль куни волгоградликлар билан учрашди.

Россия Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг амалдаги президенти Владимир Путинни жорий йилнинг март ойига белгиланган президент сайловида номзод сифатида расман рўйхатга олди.

Бўлажак сайловларда Путиндан ташқари "Гражданская инициатива" партияси номидан Ксения Собчак ¸ "Яблоко" партиясидан Григорий Явлинский, "Партия Роста" номидан ишбилармонлар вакили Борис Титов , "Российский общенародный союз" номидан Сергей Бабурин ва "Коммунисты России" вакили Максим Сурайкинлар қатнашишга уринмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг бу даъвогарларни ҳам расман рўйхатга олиши кутилмоқда.

Президентлик курсисига даъвогарлик қилаëтган яна икки номзод ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ва КПРФ вакили Павел Грудинин парламент партиялари намояндаси сифатида ўз тарафдорлари имзосини йиғиш талабидан озод этилди ва улар ҳам расман рўйхатга олинди.

Россия президентлик сайловида мухолифатчи Алексей Навальний ҳам номзодини қўйишга уринди. Аммо Марказий сайлов комиссияси Путиннинг бу ашаддий танқидчисини рўйхатга олишдан бош тортди. Шундан сўнг Навальний ўз тарафдорларини сайловларни бойкот қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG