Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:35

Песков: Россия қайси қуролни қаерга жойлаштиришни ўзи ҳал қилади!


Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ҳарбий ресурсларини ўз ҳудудининг қаерига жойлаштиришни ўзини қилади ва бунга ҳаққи бор, деб айтди. Бу баëнот Россиянинг Болтиқ денгизи бўйидаги эксклави Калининград вилоятига ядро қуроли ташувчи “Искандар” ракеталарини жойлаштиргани хусусидаги хабарлар ортидан пайдо бўлди

Литва президенти Далиа Грибаускайте Россиянинг қисқа радиусни қамровчи “Искандар” ракеталари Калининград вилоятига, айтганимиздай, доимий жойлаштирилмоқда”, деди. Дмитрий Песков 6 февралда ушбу баёнотга жавобан юқоридаги изоҳни берди.

Грибаускайте Литва марказидаги Рукла шаҳридаги НАТО қўшинлари жойлашган ерга ташриф буюргандан сўнг ракеталарни жойлаштириш нафақат Литва, қолаверса, “Европа мамлакатларининг ярми”га таҳдид солишини айтди.

Россия Давлат думасининг Мудофаа масалалари бўйича қўмитаси раиси Владимир Шаманов 5 февралда ракеталар жойлаштирилганини тасдиқлади:

– Россия ҳудудида бир ёки бошқа қуролни жойлаштириш, ҳарбий қисмларни жойлаштириш Россия Федерациясининг суверен ҳуқуқидир, – деб баёнот берди Песков 6 февраль куни. – Бунинг учун хавотирга тушиш шарт эмас.

Олдинроқ Пентагон ўртача радиусни қамроқчи Россия ракеталарининг ушбу мамлакатнинг Европа ҳудудида жойлаштирилишига эътироз билдирган ҳамда бу ҳолни қурол-яроғларни назорат қилиши мўлжалланган “Ўртача узоқликдаги ядро қуроллари тўғрисидаги шартнома”нинг “руҳи ва мақсади”ни бузиш деб атаган эди.

АҚШ ҳарбийларининг қайд этишича, Россия олдинроқ ракеталарини НАТОга аъзо мамлакатлар ва ушбу ҳарбий ташкилотнинг масъулият зонасига кирувчи иншоотларга атай таҳдид солиш учун жойлаштирган эди.

1987 йили имзоланган шартномага қисқа радиусни қамровчи ракеталар (500 – 1000 км) ва уларни учирувчи воситалар, шунингдек, ўртача узоқликни қамровчи ракеталар (1000 – 5500 км) киради.

НАТО бош котиби ўринбосари Роуз Готтемюллер, агар ракеталарнинг Калининградга жойлаштирилаётгани рост бўлса, бу “ўта жиддий масала” деб айтди.

“Искандар” ракеталари оддий ёки ядро каллаги билан мослаштирилиши ва радиуси 500 километргача бўлган ҳудудни қамраши мумкин.

XS
SM
MD
LG