Тошкент вилоятидаги хонадонлардан биридан ҳайвонот боғига олиб келинган 8 ойлик Луиза лақабли шер боласи ҳозир ўртача аҳволда. Пешона қисмида зарбадан қолган асоратлар бўлган шер ҳозир ветеринар кўригида. 30 кунлик кўрик натижаларидан кейин бошқа қафас ҳайвонлари орасига қўшилиши кутилмоқда.