Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 02:39

1 майдан хорижликларга уч кунлик транзит визаси аэропортларда берилади


Газета.уз нашрининг ҳукуматдаги ўз манбасига таяниб 6 февраль куни хабар қилишича¸ 1 майдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига транзит учун кирган хорижликларга 72 соатлик виза бериш тартиби жорий қилинади.

Нашрнинг ëзишича¸ бундай янги тартиб туризмни ривожлантиришга қаратилган президент қарорига кўра жорий этилади. Ҳозирча бу янги қарор жамоатчиликка эълон қилинмади.

Газета.узнинг ëзишича¸ Ўзбекистондаги сайëҳлик дастурларига мувофиқ¸ транзит ҳудуддан чиқишни истаган хорижликларга чегара пунктларида уч кунлик қисқа виза расмийлаштириш йўлга қўйилади.

Ҳозирча бундай янги тартибнинг айнан қайси давлат фуқароларига нисбатан қўлланилиши маълум эмас¸ нашрга кўра¸ Вазирлар Маҳкамаси икки ой ичида бу давлатлар рўйхатини ишлаб чиқиши зарур.

Транзит зонасидан Ўзбекистон ҳудудига киришни истаган хорижликлар¸ айтилишича¸ уч кунлик виза олиш учун учинчи давлатга кетишини тасдиқловчи билет тақдим этиши ва консуллик тўловини тўлашини керак.

Президентнинг ҳозирча эълон қилинмаган янги қарорида шунингдек¸ Ўзбекистонга келадиган сайёҳларнинг жамоат жойлари, бинолар ва бошқа объектларни суратга тушириши ҳамда видеога олишига ўрнатилган чекловлар ҳам бекор қилинади.

2018 йилнинг 10 февралидан бошлаб Ўзбекистон етти давлат фуқаролари учун 30 кунга визасиз сайëҳат қилиш тартибини жорий қилди.

Бу чораларнинг барчаси¸ президент таъкидича¸ Ўзбекистон иқтисодига сайëҳлик орқали тушумларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG