Линклар

20 феврал 2018, Тошкент вақти: 18:21

Британия ҳаками WikiLeaks асосчисига чиқарилган ҳибсга олиш ҳукмини кучда қолдирди


WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж.

Буюк Британия аппеляция суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга нисбатан чиқарилган аввалги ҳукмларни кучда қолдирди.

Ҳукмдан сўнг¸ беш йилдан бери Лондондаги Эквадор элчихонаси ҳудудидан чиқмай яшаëтган Ассанжнинг ҳуқуқий мақоми ўзгаришсиз қолди.

Британиялик ҳакам Ассанж адвокатларининг¸ Швеция прокуратурасининг Ассанжни сўроққа чақириш ордери бекор этилгани муносабати билан унга нисбатан чиқарилган ҳибсга олиш ҳақидаги ҳукмни ўзгартириш сўровини рад этди.

Ассанж 2012 йилнинг июнидан бери Швецияга экстрадиция қилинишга чап бериш мақсадида Эквадор ҳудуди ҳисобланган элчихона биносида яшаб келмоқда.

Швед прокурорлари 2010 йилда икки аëл томонидан жинсий тажовузда айбланган Ассанжни сўроқ қилиш учун унинг ўз ихтиëрига топширилишини сўраб келаëтган эди.

Швеция прокуратураси ўтган йил бу сўровидан воз кечди¸ аммо Британия ҳуқуқ тизимларининг 2012 йилги гаров шартларини бузганликда айбланаëтган Ассанжни ҳибсга олиш ордери ҳамон кучда қолмоқда.

XS
SM
MD
LG