Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:09

Оқ Уй Покистон Толибонга қарши курашаётганини ҳис қилмаяпти


АҚШ Давалат котибининг ўринбосари Жон Салливан.

АҚШ Давалат котибининг ўринбосари Жон Салливан 6 февраль куни Сенатда қилган чиқишида Оқ Уй Покистон ҳукумати жанггариларга қарши курашни кучайтирганини ҳис қилмаётганини ва бунинг ортидан бу мамлакатга бериладиган кўмак миқдори қисқартирилиши мумкинлигини айтди.

-Биз муаммоларни ҳал этиш учун мантиқий қадамлар ташлана бошланганидан сўнг, жумладан, ҳар қандай террор гуруҳига қарши кураш олиб борилаётганини кўрганимиздан сўнг, кўмак беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш масаласини кўриб чиқишимиз мумкин бўлади,- деди Салливан.

АҚШ расмийси Вашингтон Покситон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини ва “Покистон халқи ва армияси террорчиликка қарши курашда катта қурбонлар берганини тан олишини” ҳам билдирди. Айни пайтда Покистон айрим террорчи гуруҳларга бошпана бераётганини ҳам таъкидлади.

Ўтган ойда Вашингтон Покистонни Толибон гуруҳи ва Ҳаққоний тармоғига бошпана беришда айблаб, ҳарбий-молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатишини билдирган эди.

Расмийларга кўра, гап Покистонга берилиши назарда тутилаётган 2 миллиард долларлик маблағ музлатиб қўйилиши ҳақида бормоқда.

XS
SM
MD
LG