Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:00

АҚШ янги қанотли ракетани Россияга босим кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқаётганини билдирди


АҚШ мудофаа вазири Жеймс Маттис.

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Маттис Қўшма Штатлар ядровий арсеналига янги қанотли ракетани қўшишдан мақсад қуролсизланиш бўйича шартномани мунтазам бузиб келаётган Россияга босим кўрсатиш эканини айтди.

“Ғоя бизнинг музокарачиларимиз куч позициясидан туриб музокара ўтказишини таъминлашдан иборатдир”, деди Маттис 6 февраль куни Конгресснинг Қуролли кучлар бўйича қўмитасида қилган чиқишида.

Ўтган ҳафтада Оқ Уй томонидан эълон қилинган ҳужжатда АҚШ сув ости кемаси томонидан қўлланилиши мумкин бўлган қисқа радиусли ядровий қанотли ракета ишлаб чиқариш устида ишлаётгани билдирилган эди.

Мазкур ракетани яратиш ғояси Вашингтон Москвани 1987 йилдаги қуролсизланиш шартномасини бузиб, янги ядровий қурол ишлаб чиқараётганликда айблаши ортидан пайдо бўлди.

Маттис “Агар руслар шартномага амал қилишни бошласа, Қўшма Штатлар қанотли ракета ғоясидан воз кечадими?” деган саволга : “Мен музокаралар натижасида ҳақида олдиндан бирон нимани башорат қилмоқчи эмасман”, деб жавоб берди.

XS
SM
MD
LG