Линклар

19 феврал 2018, Тошкент вақти: 08:41

Озарбайжон мухолифати президент сайловини байкот қилмоқчи


Илҳом Алиев Озарбайжонни 15 йилдан бери бошқармоқда.

Озарбайжон мухолифати президентлик сайловини байкот қилишини билдирди. Демократик кучлар миллий кенгаши норозилик акцияларига тайёргарлик кўрмоқда.

Аввалроқ амалдаги президент Илҳом Алиев 11 апрелда мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Озарбайжон қонунчилигига биноан президент сайлови октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган эди.

Ҳукумат сайлов 2018 йил охирида Озарбайжонда халқаро тадбирлар ва тантаналар ўтказилиши муносабати билан олдинроқ ўтказилишини билдирди.Мухолифат эса муқобил номзодларга тайёргарлик кўриш ва тарғибот ишларини сифатли ўтказишга йўл қўймаслик мақсадида мана шундай қарор қабул қилинганини иддао қилмоқда.

2016 йилда Озарбайжонда Конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича референдум ўтказилиб, президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган.

Илҳом Алиев Озарбайжонин 15 йилдан бери бошқармоқда. Бўлажак сайловда у яна номзод сифатида қатнашади.

Алиев 2017 йилда вице - президент лавозимига ўз рафиқасини тайинлаган эди.

XS
SM
MD
LG