Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2018, Тошкент вақти: 09:58

Биткоин ва биржа нархлари арзонлагани оқибатида энг бой 500 одам бир кечада 114 миллиард доллар йўқотди


Биткоин криптовалютаси.

Бир неча ой олдин қиймати 12 минг долларгача етган Биткоин криптовалютасининг нархи кесин арзонлашда давом этмоқда ва 6 февраль куни 2017 йилнинг ноябрь ойидаги қиймат даражасигача тушиб олти минг доллардан пастроқ нархни ташкил этди.

Биткоиндан ташқари бошқа криптовалюталар ҳам қийматини йўқотмоқда. Бу турли давлатларда рақамли валюта оборотини назорат қилиш кучайтирилгани ҳамда инвесторлар пулларини таваккалга сабаб бўлувчи активларда сақлашни истамаётгани туфайли юз бермоқда.

Сўнгги бир ой ичида криптовалюта умумий бозори 500 миллиард долларлик йўқотишга дучор бўлгани билдирилмоқда.

Шу билан бир қаторда биржалардаги акциялар курси ҳам тушиб кетди. Американинг Dow Jones индекси бўйича кўрсаткичлар 4,6 фоизга пастлади. Бу сўнгги 7 йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Бунгача сўнгги икки йил давомида акциялар курси ўсиб бораётгани кузатилган эди.

АҚШ биржаларидаги котировкаларнинг пасайиши Осиё ва Европа бозорида ҳам салбий таъсирга эга бўлди. Жумладан, Япония индекси бир кечада 7 фоизга тушиб кетди. Европа биржаларида эса акциялар нархи таҳминан 3 фоизга арзонлади.

Bloomberg нашрининг билдиришича, жаҳоннинг 500та энг бой одами бир кунда 114 миллиард доллар маблағ йўқотди.

XS
SM
MD
LG