Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 09:56

Қрим босиб олинганини танқид қилгани учун қамалган россиялик фаол хориждан бошпана сўрамоқда


Рафис Кашапов 2014 йилда қамалган эди.

Россия Қримни босиб олганига қарши норозилик билдиргани учун уч йил қамоқда ўтирган татаристонлик фаол Рафис Кашапов Озод Европа-Озодлик радиосига Россиядан хорижга чиқиб кетганини билдирди.

Ҳозирда Рафис Кагапов Киевда яшамоқда. Кашапов Украина ёки бошқа бир давлатдан сиёсий бошпана сўрамоқчи эканини айтди.

Кашапов Қрим аннекция қилинганини танқид қилгани учун айримачилик ва миллий низо қўзғашда айбланиб озодликдан маҳрум қилинган энг биринчи Россия гражданидир.У 2017 йил 27 декабрда жазо муддатии ўтаб бўлганидан сўнг қамоқдан чиқарилганди.

Кашапов ўзига нисбатан янги жиноят иши соҳталаштирилаётганини ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбалардан эшитгани ортидан Россиядан қочганини маълум қилди.

Кашапов татар жамоатчилик маркази ташкилотининг раҳбаридир. Мазкур ташкилот татар тили ва маданиятини сақлаб қолишга қаратилган тадбирларни ўтказади.

Россиядаги “Мемориал” ҳуқуқ ташкилоти Кашаповни сиёсий маҳбус деб эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG