Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 01:58

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон кубоги Тошкентга олиб келинди


Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинди.

Кубокни франциялик футбол юлдузи, 1998 йилги жаҳон чемпиони Кристиан Карамбё олиб келди.

Бир кун аввал Жаҳон кубоги Тожикистон пойтахти Душанбега олиб борилганди.

Футбол бўйича жаҳон кубоги Туркманистонга ҳам олиб борилади.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати бу йил Россияда ўтказилади.

Ўйинлар 14 июндан 15 июлгача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарлари стадионларида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG