Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:12

Трамп Вашингтонда ҳарбий парад ўтказишни таклиф этди


АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагонга 2018 йилда Вашингтонда миқёсли ҳарбий парад ўтказишни таклиф этган.

Мақсад, АҚШ ҳарбий қудратини намоиш этиш.

Бу ҳақда Washington Post газетаси хабар қилди. Оқ уй матбуот вакили Сарой Сандерс бу хабарни тасдиқлади.

Лекин, парадни қайси куни ўтказиш эълон қилинмаган.

Пентагон вакили Чарли Саммерс президент таклифи ўрганиб чиқилаётганини айтди.

АҚШдаги Демократик партия аъзолари ҳарбий парад ўтказилиши Шимолий Корея, Хитой каби авторитар давлатларга хос эканини айтишмоқда.

Лекин, президент Трамп ўтган йил Францияга борганида мустақиллик куни муносабити билан ўтказилган ҳарбий параддан илҳомланган, дейилмоқда.

АҚШда одатда ҳарбий парад ўтказилмайди.

Сўнгги бор АҚШда ҳарбий парад 1991 йилда, америкалик аскарларнинг Форс кўрфазидаги урушдан қайтиши муносабати билан ўтказилган эди.

Ўша парад АҚШ солиқ тўловчиларига 8 миллион долларга тушган эди.

XS
SM
MD
LG