Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2018, Тошкент вақти: 20:30

Танасида 16та пўлат игна топилган 11 ойлик чақалоқ Тошкентдаги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида жарроҳлик амалиёти қилинганидан 20 кун ўтиб аҳволи ижобий томонга ўзгармоқда,.

Бу ҳақда марказ шифокорларига таяниб Кун.уз нашри хабар қилди.

Нашрга кўра, ҳозир боланинг аҳволи ўта оғир ҳолатдан оғир ҳолатга қайтган.

"У кўзини очди, исми билан чақирсак, қарамоқда", - дея айтган Кун.уз нашрига боланинг жарроҳлик амалиётида иштирок этган шифокор Ҳабибулла Акилов.

Марказ Болалар жарроҳлик бўлими мудири, профессор Ҳабибулла Акиловнинг айтишича, яқин ойларда болани уй парваришига қайтариш имконияти пайдо бўлади.

11 ойлик чақалоқнинг танасидан топилган игналар бўйича ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар тергов олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG