Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:00

Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди


Мирзиёев Эрдўғон билан 2017 йил октябрь ойида Туркияга қилган ташрифи чоғида учрашган эди.

Президенти Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Туркия Президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан 2017 йил октябрь ойида Туркияга амалга оширилган олий даражадаги самарали ташриф кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ўзбек-турк ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққанлиги мамнуният билан қайд этилди.

Эрдўғон Ўзбекистонда Туркия фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этиш бўйича қарор қабул қилинганини юқори баҳолади ва самимий миннатдорчилик билдирди.

Суҳбат давомида халқаро ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни давлат ташрифи билан мамлакатимизга таклиф этди",.дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG