Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 03:07

Қирғизистон собиқ бош прокурорига чиқарилган 5 йиллик қамоқ ҳукми ўз кучида қолдирилди


Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори Аида Салянова суд жараёнида.

Бишкек шаҳар суди Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори Аида Саляновани 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиш тўғрисидаги қуйи инстанция суди ҳукмини ўз кучида қолдирди.

7 февраль куни ҳукм ўқилганидан сўнг Аида Салянова Олий судга аппеляция аризаси киритишини маълум қилди.

Қирғизистон парламентидаги “Ата Мекен” мухолифат фракциясининг депутати бўлган Аида Салянова бош прокурор бўлиб ишлаган пайтда лавозимидан ўз манфаати йўлида фойдаланганликда айбланмоқда.

2017 йилнинг октябрида Бишкек шаҳар Ленин туман суди Саляновани айбдор, деб топиб, 5 йиллик қамоқ жазоси белгилаган эди. Лекин суд Салянованинг 2 ёшдаги қизи 14 ёшга тўлгунига қадар ҳукм ижросини ортга сурган.

Аида Салянова ўзига нисбатан жиноят иши соҳталаштирилганини ва сиёсий буюртма эканини айтиб келмоқда.

2017 йилда “Ата Мекен” партияси раиси Ўмурбек Текебаев ҳам коррупцияда айбланиб, 8 йилга қамалган эди.

XS
SM
MD
LG