Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 13:50

Покистонда "Севишганлар куни"ни байрам қилиш жорий йилда ҳам тақиқланди


Покистон электрон оммавий ахборот воситалари фаолиятини мувофиқлаштириш тузилмаси 7 февраль куни 14 феврални Валентин куни сифатида нишонлашга қўйилган ўтган йилги тақиқ жорий йилда ҳам сақланиб қолинаётганинидан огоҳлантирди.

Покистон расмийлари матбуотни “бу каби байрамларни рағбатлантирувчи маълумотларни эълон қилишдан тийилиш”га чақирди.

Ўтган йили Исломобод Олий суди жамоат жойларида ва ҳукуматга қарашли муассасаларда бу кунни байрам қилишни тақиқловчи қарорни чиқарган эди.

Суд оммавий ахборот воситаларига "Севишганлар куни" сифатида байрам қилинадиган Валентин куни борасида ёзишни ҳам тақиқлаган.

2016 йилда Покистон президенти Мамнун Ҳусайн мамлакатдаги мусулмон кўпчиликни Валентин кунини байрам қилмасликка чақирган ва бу байрам ғарб анъанаси эканини айтган эди.

XS
SM
MD
LG