Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 09:02

АҚШ ва яна 6 давлатда кибержиноят гуруҳи аъзолари қўлга олинди


АҚШ Адлия вазирлиги истеъмолчилар, ширкатлар ва молия муассасаларига 530 миллион доллардан кўпроқ зарар келтирган киберҳужумларни амалга оширганликда 36 одам гумонланаётганини билдирди.

Хабарда айтилишича,7 февралда гумонланаётганлардан 13 нафари АҚШда, 6 нафари эса Австралия, Британия, Франция, Италия, Косово ва Сербияда қўлга олинди.

Қўлга олинганлар орасида 2010 йилнинг октябрида товламачиликка қарши кураш ташкилоти сифатида тақдим этилган интернет-кибержиноят гуруҳи асосчиси бўлган украиналик Святослав Бондаренко ҳам бор.

Товаламачиликка қарши кураш баҳонасида тузилган мазкур ташкилот он-лайн форумларда олди-сотди билан шуғулланган ва дебет ҳамда кредит карата рақамларини, банкларга оид молиявий маълумотларни ўғирлаш билан шуғулланган.

Ташкилотнинг 11 минг аъзоси дунё бўйлаб 4 миллион 300 мингта кредит, дебет карталари, банк ҳисоб рақамларини ўғирлаган.

XS
SM
MD
LG