Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:45

Туркманистонда ишчиларга лампочка "солиғи" солинди


Туркманистоннинг Дошҳовуз вилоятидаги давлат муассасаларининг ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган электр тежовчи лампочкаларни сотиб олиш мажбурияти юклатилди.

Дошҳовуздаги манбаларга кўра, бюджет идораларида ишловчи ходимларни 5-10 та лампочка сотиб олиш ва лампочкалар нархи ойлик маошдан ушлаб қолиниши борасида огоҳлантиришган.

Озодлик манбаларининг айтишича, тежамкор лампочкаларнинг нархи ўртача 13-25 манат ($4-$7,30) туради.​

Расмийлар бу ҳолатни электр энергияни тежаш, шунингдек, аҳолини электр билан таъминлаш сифатини яхшилаш мақсади билан изоҳлашди.

Куни кеча энергия таъминоти муаммоси президент эътиборига тушди, бош вазирнинг қурилиш бўйича ўринбосари Дедебай Амангелдиевга қатъий хайфсан берилди, у сўнгги бор огоҳлантирилди, унга мамлакатдаги барча электростанцияларда текширув ўтказилиши юклатилди ва қисқа муддатларда носозликлар бартараф этилиши топширилди.

XS
SM
MD
LG