Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:07

Қизчасини 5 миллион сўмга пулламоқчи бўлган аёл 4 йилга қамалди


Навоий вилоятида қизалоғини 5 миллион сўмга пулламоқчи бўлган пайти ушланган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

ЎзА маълумотига кўра, Кармана туман суди аёлни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топиб, уни 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган.

Шунингдек, ушбу вилоятда яшовчи Бозоров 5 кунлик боласини 4 миллион 600 минг сўмга пулламоқчи бўлган пайти қўлга олинган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG