Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 12:22

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро учрашувга тайёргарлик ишлари бошланди


Афғонистон бўйича музокаралар ўтказиш ташаббусини ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кўтарган эди.

Ўзбекистонда Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик”деб номланган халқаро учрашувни ўтказишга тайёргарлик ишлари бошланди.

Тайёргарлик ишларини муҳокама қилиш мақсадида 9 февраль куни Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкентга келади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, делегация қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ҳам ўтказади.

Афғонистон бўйича музокаралар жорий йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон ва Афғонистоннинг мазкур қўшма ташаббусини қатор давлатлар, жумладан, Хитой, Россия ва АҚШ қўллаб қувватлади.

Бу ташаббус 19 январда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистон ва Марказий Осиё бўйича ўтган йиғилишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG