Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 09:28

Тошкент-Балиқчи-Тошкент поезд қатнови 22 мартдан қайта йўлга қўйилади


Тошкент –Балиқчи-Тошкент йўналишидаги поезд қатнови 22 мартдан бошлаб қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Қирғиз темир йўллари” ширкати матбуот хизмати Озодлик радиоси қирғиз хизматига 9 февраль куни маълум қилди.

Хабарда айтилишича, поезд Иссиқкўлнинг Балиқчи шаҳрига ҳафтасига бир марта қатнайди. “Ўзбекистон темир йўллари”ширкати томонидан амалга ошириладиган мазкур қатновдаги поезд пайшанба куни Тошкентдан Балиқчига йўлга чиқади ва шанба куни яна Тошкентга қайтади.

Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатновини йўлга қўйиш масаласи 2016 йилда келишилган эди. Бироқ ўшанда поезд фақат бир марта қатновни амалга оширган ва кейин тўхтатиб қўйилганди. 2017 йилда ҳам Тошкент-Балиқчи-Тошкент қатновини қайта тиклаш масаласи кўтарилган, бироқ қатнов қайта тикланмаган эди.

Айни пайтда Тошкентдан Ўшга ва Жалологбодга ҳам поезд қатновларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG