Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2018, Тошкент вақти: 19:59

Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган португалиялик 7 йилга қамалди


Португалияда Ахборот ва хавфсизлик хизмати ходими Фредерико Карвальхао Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб 7 йилга қамалди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, Карвальхао Италия пойтахти Римда 2016 йилда қўлга олинган. Терговнинг билдиришича, у Россия жосусига НАТО ва Европа Иттифоқи фаолиятига оид маҳфий ҳужжатларни сотмоқчи бўлган.

Терговчилар Карвальхао ўз хизмати учун 10 минг евро ҳақ талаб қилганини айтмоқдалар.

Римда қўлга олинган Карвальхао Португалияга экстрадиция қилинган ва ўша ерда судланган.

Аввалроқ Литва ҳукумати ҳам уч нафар литвалик Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб қамоққа олинганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG