Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 09:47

Россия президентлигига номзод Ксения Собчак АҚШдан узр сўради


Россия президентлигига номзод Ксения Собчак.

Россия президентлигига номзод Ксения Собчак "Москва АҚШ президенти сайловига аралашгани рост бўлса, унда АҚШ халқидан кечирим сўрайман", деб айтди. Бу ҳақда Собчак 8 февраль куни CNN телеканали орқали қилган чиқиши пайтида гапирди.

Собчак, шунингдек, Россияни яккалаб қўйиш сиёсатини якунлашга ва Москванинг халқаро жараёнлардаги иштирокини рағбатлантиришга чақирди.

Собчак Вашингтонга Қўшма Штатлар маъмурияти билан нодавлат муносабатларини ўрнатиш мақсадида келган. У ҳар йили АҚШ президенти иштирокида ўтадиган анъанавий “ибодат нонуштаси”да иштирок этди.

CNN телеканалида қилган чиқишида Собчак:

-Мени юбка кийган Путин сифатида қабул қилишларини ҳеч қачон истамайман. Мени Ксения Собчак сифатида қабул қилишларини хоҳлар эдим, чунки мен бу менман,-деб айтди.

Россияда президентлик сайлови 18 март куни ўтказилади. Ксения Собчак номзоди президентликка “Гражданлик ташаббуси” партияси томонидан кўрсатилган.

Президент сайловида 8 номзод беллашади. Сайловда жорий президент Владимир Путин қайта сайланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG