Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 12:21

Европа парламенти Москвани чечен ҳуқуқ фаоли Титиевни қамоқдан озод этишга чақирди


Чеченистонлик ҳуқуқ фаоли Оюб Титиев.

Европа парламенти Россия ҳукуматини чеченистонлик ҳуқуқ фаоли Оюб Титиевни қамоқдан озод қилишга чақирди.

Пайшанба куни қабул қилинган махсус резолюцияда Россия Титиевнинг адвокат ёллаш, тиббий ёрдам олиш, жисмоний даҳлсизлик ва ноқонуний судловдан ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаши шарт экани таъкидланди.

-Биз Россиянинг федерал ва ҳудудий ҳукумати жаноб Оюб Титиевнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини Россиянинг инсон ҳуқуқлари юзасидан халқаро мажбуриятларига мос равишда тўлақонли таъминлайди ва уни зудликда озод этади, деб умид қиламиз. Россия ҳукумати қонунбузарликлар бартараф этилиши учун Чеченистон раҳбариятини тартибга чақирадиган вақт етиб келди, деб ҳисоблаймиз,-деди Европа Иттифоқининг гуманитар масалалар бўйича мутасаддиси Христос Стилианидес Европа парламентининг 8 февралдаги йиғинида сўзлаган нутқида.

АҚШ, Европа Иттифоқи расмийлари ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари Россияда наркотиклар сақлашда айбланиб 9 январда қўлга олинган “Мемориал” ташкилотининг Чеченистондаги раҳбари Оюб Титиевни ҳибсдан озод қилишга чақирмоқда.

Мазкур баёнотларда халқаро ташкилотлар Титиевга нисбатан жиноят иши соҳталаштирилганига ишонилишини таъкидлаб келадилар.

XS
SM
MD
LG