Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2018, Тошкент вақти: 19:38

Ким Чен Ин Жанубий Корея президентини Пхенянга таклиф этди


Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инга яқин кунларда Пхенянга келишни таклиф этган.

Таклифномани Сеул раҳбарига Ким Чен Иннинг синглиси Ким Е Чжон топширган.

У Қишки Олимпия ўйинлари очилиши муносабати билан Жанубий Кореяга келган Пхеняннинг энг мартабали расмийсидир.

Kyodo агентлиги хабарига кўра, Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Пхеньянга ташриф буюриш бўйича таклифига ўз фикрини билдирган.

"Ташриф келажакда, барча керакли шароитлар яратилганида амалга оширилиши мумкин", - дея Мун Чжэ Ин маъмурияти вакилининг сўзларини келтиради агентлик.

XS
SM
MD
LG