Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:59

Сурия кучлари Исроилнинг F-16 учоғини уриб туширди


Исроил ҳарбий ҳаво кучларига қарашли учоқ шанба куни қулаб тушди.

Хабарларга кўра, Исроил учоғи Сурия кучлари тарафидан ҳужумга тутилган.

F-16 қирувчи учоғи Исроил ҳудудига тушган, учувчилар тирик қолган.

Исроил армиясига кўра, шанбага ўтар кечаси мамлакат осмонида Эроннинг учувчисиз бошқариладиган учоғи кўринган ва уриб туширилган.

Сўнгра Исроил учоқлари Суриядаги Эрон дронларини бошқариш маркази жойлашган ҳарбий базаларга зарбалар берган.

Сурия мудофаа кучлари Исроил учоқларини ўққа тутган.

Сурия Исроилнинг бир нечта учоғини уриб туширганини иддао қилмоқда.

Исриол бу иддаони тасдиқламади. Ҳар икки давлат бири бирини мамлакат ҳаво худудини бузганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG