Линклар

25 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:20

Қишки Олимпиадада дастлабки олтин медални швециялик чанғичи олди


Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтаётган Қишки Олимпиада ўйинларининг дастлабки олтин медали аёллар ўртасидаги тоғ чанғисининг скиатлон турида аниқланди.

Швециялик Шарлотта Калла 15 километрлик скиатлон баҳсларида 40 дақиқа 44 сониядада маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.

Мусобақа фаворитларидан бири бўлган норвегиялик Марит Бьёрген 7,8 сония ортда қолиб иккинчи, финляндиялик Криста Пармакоски (+10,1 сония) учинчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон Қишки Олимпиадада икки спортчиси билан қатнашмоқда.

XS
SM
MD
LG