Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:14

Ўзбекистонда бу йил 350 мингга яқин доимий иш ўрни ташкил этиш режаланмоқда


Ўзбекистон президентининг 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини амалга ошириш чоралари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, мамлакатда бу йилни ўзида 350 мингга яқин доимий иш ўрни ташкил қилиш режалаштирилган.

Хусусан, иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватлари яратиш ва фаолиятни кенгайтириш орқали 168,22 минг, илгари хусусийлаштирилган ташкилотларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали эса 19,99 минг иш ўрни ташкил этиш мўлжалланмоқда.

46,6 мингдан ортиқ киши қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли уйлар ва муҳандислик инфратузилмасини қуриш орқали ишга жойлаштирилиши айтилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда иш ўринлари камлиги боис мамлакат фуқаролар чет давлатларга чиқиб кетаётгани борасида ташвиш билдирган эди.

Январ ойидаги чиқишида Мирзиёев "янги иш ўринлари яратмаган ҳокимларнинг иш ҳақидан 15 фоиз ушлаб қолинади", дея таъкидлаганди.

XS
SM
MD
LG