Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 00:46

Суриядаги курд жанггарилари турк ҳарбий вертолётини уриб туширди


Суриядаги курд жанггарилари мамлакат шимолидаги Африн шаҳрида Туркия армиясига қарашли ҳарбий вертолётни уриб туширган.

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғон ҳарбий вертолётни Африндаги Курд Халқ Мудофаа Бўлинмаси жанггарилари уриб туширгани ҳақда шанба куни маълум қилди.

"Ҳозиргина ҳарбий вертолётимизни уриб туширишди. Бу каби холатлар бўлади, чунки биз урушдамиз. Биз вертолётимизни йўқотишимиз мумкин, лекин улар бунинг бадалини тўлайдилар , - деди Эрдўғон Анқарада Буюк миллат мажлисида қилган чиқишида.

Тукрия президенти ўз чиқишида инсоний талафотлар ҳақида гапирмади.

Туркия ўтган ой Сурия шимолидаги Африн шаҳрида курд жанггариларига қарши амалиёт бошлаган эди.

Ғарбнинг "Исломий давлат" террор гуруҳига қарши курашдаги асосий иттифоқчиси саналган Курд Халқ Мудофаа Бўлинмасини Анқара террорчи ташкилот деб билади.

XS
SM
MD
LG