Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 09:39

"Саратовские авиалинии" Ан-148 самолётлари эксплуатациясини вақтинча тўхтатди


Ан-148

"Саратовские авиалинии" авиакомпаниси Ан-148 самолёти ҳалокатга учраши ортидан шу русумдаги самолётлар эксплуатациясини вақтинча тўхтатиб қўйди.

11 февраль куни "Саратов авиалинияси"га тегишли самолёт Москванинг “Домодедово” аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб радар экранларидан йўқолиб қолди. Самолёт Москва яқинидаги Раменск туманига қулаб тушди.

Самолётбортида 71 киши, улар орасида икки нафар хорижлик - Швейцария ва Озарбайжон фуқаролари бор эди. Ҳалок бўлганларнинг уч нафари болалар эди.

Душанба куни Оренбург вилоятида Мотам куни дея эълон қилинди. Тезкор гуруҳ битта “қора қути”ни топди, иккинчиси ҳозирча топилмади.

XS
SM
MD
LG