Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 20:18

Оммавий ахборот воситаларига оид қонунларга ўзгартишлар лойиҳаси муҳокамадан ўтди


Олий Мажлис қонунчилик палатасида "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги ва "Журналистларнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларга киритилиши кутилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокамаси якунланди.

Бу ҳақда norma.uz сайти хабар қилди.

Киритилиши кутилаётган ўзгартишларга кўра, тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган оммавий ахборот воситалари ОАВ сифатида тан олинмайди ва бундайлар қонуний жавобгарликка тортилади.

Лойиҳада "журналист" тушунчасига тузатишлар киритилиши назарда тутилган.

ОАВлар билан меҳнат шартномасига эга шахсларгина эмас, балки улар билан шартнома асосида ҳамкорлик қилаётганлар ҳам журналист деб аталадиган бўлди.

Журналистлар томонидан бажариладиган функциялар ҳам тўлдирилган. Эндиликда таҳрир, тарқатиш ва ОАВлар учун хабарларни тайёрлаш ва уларни тарқатиш билан шуғулланадиган шахслар ҳам журналист ҳисобланади.

Лойиҳада бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам мавжуд.

Ушбу ҳужжат қонунчилик жараёнининг навбатдаги босқичларидан ўтаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG