Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 18:46

Молдовада Россия ахборот-таҳлилий, ҳарбий ва сиёсий кўрсатувларини намойиш этиш тақиқланди


Молдовада 12 февралдан бошлаб Россия телеканалларининг ахборот-таҳлилий дастурларини намойиш этишни тақиқловчи қонун кучга кирди.

Қонунга биноан, 12 февралдан бошлаб Россия янгиликларини транцляция қилувчи телеканаллар янги кўрсатувлар сеткасини тақдим этиши лозим.

Мазкур қонуннинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Телевидения ва радио бўйича кенгаш барча телеканалларда навбатдан ташқари текширувларни ўтказади.

Молдованинг россияпараст президенти Игорь Додон хориж пропагандасига қарши кураш тўғрисидаги қонунни имзолашдан икки марта бош тортгани ортидан парламент уни январь ойи бошларида ўз вазифасидан вақтинча четлатган эди.

Президентнинг ўрнига мазкур қонунни парламент раиси Андриан Канду имзолади.

Янги қонунда Молдова ҳудудида Трансчегаравий телевидения тўғрисидаги Европа конвенциясини имзоламаган давлатлар телеканалларининг ахборот-таҳлилий , ҳарбий ва сиёсий кўрсатувларини намойиш этиш тақиқланади.

Россия мазкур конвенцияни имзоламаган. Лекин Молдовада Россияда тайёрланган кўнгилочар кўрсатувларни намойиш этиш тақиқланмайди.

XS
SM
MD
LG