Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 09:25

Покистон Толибон қўмондони ўринбосари Холид Масъуд ўлдирилганини тасдиқлади


Покистон ҳудудида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқлари уюштираётган ҳужумларга қарши намойишлар ўтказилиб турилади.

Покистон толиблари Шимолий Вазиристонда АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқлари ҳаводан берган зарба оқибатида Толибон ҳаракати қўмондони ўринбосари Холид Масъуд ўлдирилгани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади.

Покистон толиблари гуруҳи расмий вакили 12 февраль куни Масъуд Горвак қишлоғида йўқ қилинганини билдирди.

Аввалроқ Покистон махсус хизматлари Сажна лақаби билан машҳур бўлган Холид Масъуд АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқлари ҳаводан берган зарба оқибатида ўлдирилганини маълум қилган эди.

Хабарларда айтилишича, Покистон толиблари раҳбари мулла Фазлуллоҳ ўзига ўринбосар сифатида Нур Валини тайинлаган.

Холид Масъуд 2011 йилда Карачидаги ҳарбий-денгиз базаси ва 2012 йилда Банну шаҳридаги қамоқхонага қилинган ҳужумларнинг уюштирувчиси сифатида гумонланиб келинган.

XS
SM
MD
LG