Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 03:50

Президент солиқ қонунчилигини такомиллаштиришни буюрди


Президент Шавкат Мирзиëев.

Ўзбекистон президенти 13 февраль куни “Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланган фармойишга қўл қўйди.

Фармойиш матни шу куни президент расмий сайти ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинди.

Кўрилаëтган чора-тадбирларга қарамай¸ “республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг қўшимча захираларини аниқлаш, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, хориж мамлакатларининг солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги соҳасидаги синалган илғор ютуқларини имплементация қилиш ишлари қониқарсизлигича қолмоқда¸”дейилади фармойиш муқаддимасида.

“Солиқ маъмуриятчилиги ва солиққа тортишнинг замонавий усулларини, солиқларнинг тўлиқ йиғилувчанлиги ва бюджетга ўз вақтида тушиши устидан самарали назорат механизмларини жорий этиш орқали солиқ-бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш, бюджет жараёни шаффофлиги даражасини ошириш мақсадида” амалга ошириш белгиланган вазифалар ижроси Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Содиқов зиммасига юклатилган.

XS
SM
MD
LG