Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:26

НАТО 2024 йилгача мудофаа харажатларини 46 миллиард долларга оширади


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг

НАТОга аъзо 29 давлатнинг 15 таси 2024 йилгача альянс мудофаа харажатлари бўйича ўз олдига қўйган мақсадни амалга ошириш режасини тақдим этган. Бу ҳақда 13 февраль куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди. Котибнинг айтишича, 2024 йилга бориб мудофаа харажатлари 46 миллиард долларга ошади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа давлатларини НАТО бюджетидаги улушларини кўпайтиришга чақириб келади. Трамп акс ҳолда Европа Вашингтоннинг мудофаа соҳасидаги қўлловидан маҳрум бўлишини таъкидлаган.

НАТО ҳар бир аъзо ўз ички ялпи маҳсулотининг 2 фоизини мудофаага сарфлашига эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Аммо шу кунгача альянснинг саноқли аъзоси бунинг уддасидан чиқди. Столтенберг 2014 йилда фақатгина уч аъзо буни эплаганини, аммо кўрсаткич ўтган йилда саккизтага етганини айтди.

Ўтган йилда альянснинг мудофаа бюджети 19 миллиард долларга ошган. Котибнинг айтишича, 15 аъзо давлат 2024 йилгача мудофаа бюджетини ошириш режасини тақдим этган.

XS
SM
MD
LG