Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2019, Тошкент вақти: 08:54

Абдуҳошим Исмоилов: Cўнгги 25 йил ичида ўзбек санъати жуда ортда қолди


Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов сўнгги чорак асрда ўзбек қўшиқчилигида турк, араб, ҳинд, озарбойжон каби миллатлар оҳанглар кучайиб кетганини танқид қилди. “Тан олиш керак, сўнгги 25 йил ичида ўзбек санъати жуда ортда қолди. Даражаси, савияси тушиб кетди. Уч кунлик “ижод” маҳсулларининг кўпайгани сўзим исботи. Ривожланган замоннинг техника мўъжизаси ҳаммани “хонанда” қилиб қўйди”, деган таниқли созанда “Даракчи” газетасига берган интервьюсида. А. Исмоилов ўзбек миллий қўшиқчилигини хорижий оҳанглар билан тўлдириб ташлаган мусиқа безакчиларини “ямоқчилар” деб атаган. “Бундан буёғига ўзбек мусиқасини арзон қўшиқлардан халос этишимиз шарт”, деган у.

XS
SM
MD
LG